Ташкилотимизнинг фаолияти волонтёрларнинг иштирокисиз амалга ошмаган бўларди, шунинг учун, сиз ҳам «Петербург Болалари»га ёрдамга келинг!

– Бизга ҳар доим муҳожир болаларига рус тилини ўргатиш ва мактабга тайёрлаш учун ихтиёрий ёрдам берувчи-волонтёрлар керак. Ўқувчиларимизнинг аксарияти Ўзбекистондан, баъзилари эса рус тилида умуман гапира олмайди! Шунинг учун, рус тилида ҳам, она тилида ҳам гапира оладилан волонтёрлар, болалар учун қулай дарс бера олишади. Дарслар шинам кутубхоналарда, кичкина гуруҳларга бўлиниб ўтказилади.
– Ташкилотимиз ўқитувчиларни дарсларга керак ўқув-қуроллар ва китоблар билан тўла таъминлайди, бошланғич синфлар методисти эса, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича маслахатлар беради. Рус тилини яхши билмасангиз ҳам, ўз тилингизда дарс ўтишингиз мумкин. Масалан, ўзбек ёзувчиларининг китобларини ўқиш, ўзбек санъати хақида ва бошқа қизиқарли мавзулар хақида.

– Бизга шунингдек ойига бир марта болалар билан шаҳар бўйлаб саёҳат қилиш, музей ва театрларга олиб бориш учун волонтерлар керак.

– Тил билмаслик муаммосини биргаликда ҳал қилайлик – «Петербург болалари» сайти ва маълумотномаларимизни бошқа тилларга таржима қиламиз! Сайтимиз ва маълумот варақаларимизни рус тилини яхши билмайдиганлар ҳам ўқишларини истаймиз, шунинг учун бизга ўзбек, қирғиз, тожик ва бошқа тилларга таржима қилишга ёрдам берувчилар керак!

– Биз иложи борича кўпроқ оилалар уларнинг боллалари бепул рус тилини ўрганиши ва мактабга бепул тайёрланиши мумкин эканини билишларини хоҳлаймиз. Варақамиз ва янгиликларимизни чоп этиб, ёрдамга мухтож танишларингиз орасида тарқатинг, ёки бизга қўнғироқ қилиб, тайёр варақаларни олдиринг. Биз уларни манзилингизга олиб борамиз ва тарқатишда кўмаклашамиз.

– Дарсларга керак китоблар ва ўқув-қуролларини олиш ва сайтимиз хостингини чўздириш учун бизга моддий ёрдамингиз ҳам керак. Банк картангиздан хоҳлаган миқдордаги пулни бизнинг счётимизга ўтказишингиз ёки банкка бориб нимимизга пул топширишингиз мумкин. Бу ҳақда қуйидаги сайтда батафсил ўқишингиз мумкин http://detipeterburga.ru/support/.

Боласи бор волонтёрлар эса хизматлари учун китобчалар, ўйинчоқлар ва уқув-қуроллари каби арзимас совғалар олишлари мумкин! Шунингдек, шаҳар бўйлаб ўтказиладиган ҳамма саёҳатларимизга ҳам болаларини олиб боришлари мумкин. Волонтёрларимизга колледж ва университетларга керак бўладиган тавсия хатларини ҳам қойилмақом қилиб ёзиб берамиз.

Волонтёрларимиз сафига қўшилишни ёки ёрдам беришни истасангиз иккиланмасдан биз билан ҳозироқ боғланинг!

Юлия Алимова school @ detipeterburga.ru, +7911 773-77-87
Екатерина Алимова, ekateringof@gmail.com, + 7 911 720-19-89