Ўқитувчини

Юлия Алимова

Мен РПГУ Герцен номидаги университетнинг «Инглиз тили ўқитувчиси» факультетини тамомладим. Аввал мен вилоят болалар уйида волонтер бўлиб ишлаганман. «Петербург болалари»га мен 2012 йилда келганман, «Адмиралтейский» кутубхонасида рус тилидан дарс берардим. Ҳозирги пайтда эса, мен координатор булиб ишлайман, мен болалардаги ўрганишга булган кучли истакни сезиб тураман, уларда тилнинг ривожланиши ҳам қисқа вақт ичида сезилади.

Татьяна Кузьмина

Мен Герцен номидаги Педагогика университетида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Студентларга рус тилини болалар қандай ўрганишларини айтиб бериш учун, болаларни куришим ва уларнинг тил ўрганиш жарайонида иштирок этишим керак. Мен «Комендантский»

Екатерина Алимова

Давлат томонидан муҳожирлар учун рус тилини ўргатиш курслари шаҳарнинг ҳеч бир жойида йук. Бу масалада кўп бахслашиб, болаларнинг тил билмагани бу ота-оналарнинг муаммоси дейиш мумкин, лекин ҳақиқат шундаки, тил муаммоси жамиятмизда бор ва уни ечиш керак. Ёки биз бу муаммони ҳал қиламиз, ёки муаммо қандай ҳолатда бўлса, шундай ҳолатда қолиб кетади. Мен шаҳаримни яхши кўраман ва мени фикримча Санкт-Петербург одамларининг ҳаммаси бир тилда гаплашишлари керак. Тинч тотувда яшаш – бу бизнинг вазифамиз.

Ирина Макаловская

Мен Санкт-Петербург давлат университетида музика назариясини ўрганаман. Мен тез-тез хайрия лойиҳаларида волонтер сифатида иштирок этаман ва ҳар бир одам дунёмизга бир парча яхшилик олиб келиши мумкин деб уйлайман. Мен «Петербург болалари» учун музика дарсини ўтказишга қарор қилдим, чунки бу йул билан болаларнинг янги маълумотни қабул қилиши осон булади (яна биз дарсларда қўшиқ ҳам куйлаймиз).

Вера Долгова

Менинг аввалги тажрибам ҳам чет тили билан боғлик, чунки мен чет тилидан дарс берганман. Рус тилини билиш албатта яхши, шунинг учун муҳтож бўлган одамларга уни ўргатиш керак деб уйлайман.

Вера Черенцова

Санкт-Петербург университетининг талабасиман. Иммигрантларнинг фарзандлари тез-тез номаълум ва кийин мухитда булишади. Давлатимизни иммиграция сиёсатини узгартириш – бизнинг кулимизда эмас, лекин биз уларни келажагини яхширок ва хафсиз килишимиз мумкин.

Любовь Фельзингер

Ўз ватанини тарк этиш оғир, мен ҳам бошимдан ўтказганман. Санкт-Петербург шаҳрида мен 2 йилдан буён истиқомат қиламан ва СПбГУ университетида магистратурада таълим олиб, халкаро муносабатлар билан фаол қизиқаман. Биринчи пайтлар менга жуда қийин эди, лекин албатта иммигрантларга ва уларнинг фарзандларига бундан ҳам қийин. Мен учун асосий вазифа – бу иммигрант болаларига улар бу ерда бегона эмас эканликларини кўрсатиш.

Анна Шибарева

Мен Санкт-Петербург университетнинг талабасиман. Мен муҳожир болалар маҳаллий тенгдошлари билан тенг асосида ривожланишларини истайман. Умуман олганда, менимча маълумот – ҳар битта боланинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга нарсадир, чунки болага қизиқ булган саволларига жавоб беради. Лекин сиз яшаётган давлатнинг тилини билмасангиз, албатта маълумот ола олмайсиз.

Наталья Ченосова

Кўпинча муҳожирларнинг болалари рус тилини билмайдилар ва шунинг учун ҳам Россия мактабларида таълим ола олмайдилар, кейин эса ота-оналари уларни юртларига жўнатиб юборишга мажбур бўладилар. Мен ўзим онаман ва бунақа ишга йўл кўймайман. Мен Стремянный кўчасида жойлашган кутубхонада дарс бераман.

Софья Палкина

Мен учун болалар билан мулоқот қилишдан қизиқарли машғулот йук. Мен кимгадир ёрдам беришдан ҳам муҳимрок қандай нарса бўлиши мумкинлигини билмайман. «Петербург болалари» менга бир вақтнинг ўзида қизиқарли ва муҳим иш билан шуғулланишга ёрдам берадилар. Бундан мен албатта бахтиёрман ва мана шу бахтимни кичик дустларим билан бахам кўраман.

Татьяна Бекезина

Албатта болалар мактабга боришлари ва таълим олишлари керак. Шунда улар улғаяди ва ривожланади. Муҳожир болалари шаҳримизда самарали мослашишлари учун, улар бизнинг тилимизни яхши тушинишлари керак. Бу жудаям зур, улар шаҳар билан танишиш учун фақат кўчада тўп ўйнаб ёки уйда телевизор тамоша қилиб эмас, балки театр ва музейларга ташриф буюриб, ёки шахарнинг тарихий жойларига сайр қилиб, вақт ўтказишса фойдаси кўпроқ бўлади, менимча. Мактаб ёшидаги бола дарсларга боришнинг ўрнига, укаларига қараб уйда ўтириши, ёки аяси билан тонг саҳар ишга бориши тўғри эмас. Барча болаларда болалиги бўлиши керак. Яна, биласизми, менинг «Петербург болалари»даги ишим профессионал даражадаги фаолиятга айланганидан мен жуда хурсандман.