«Петербург болалари» бу – нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, биз болалар ва ўсмирлар учун маданий ва маърифий дастурлар ўтказамиз. Ишимизнинг асосий йўналиши бу – муҳожирларнинг болаларига ёрдам бериш. Шаҳарнинг турли районларида 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга, бепул рус тили ва мактабга тайёрлаш дарсларини ўтказамиз. Шунингдек, инглиз тили дарслари, шаҳар бўйлаб экскурсиялар, театр ва музейларга саёҳатлар ҳам уюштирамиз. Ташкилотимиздаги ўқитувчилар волонтёрдирлар, шунинг учун улар иш хақисиз ишлашади. Ҳамма дарслар ва саёҳатлар бепул уюштирилади, миллати ва келиб чиқишидан қатъиназар, бу дастурлар ҳамма болалар ва ўсмирлар учун очиқдир.

Ташкилотимизнинг асосий мақсади, хар бир бола, Р